Суперкомпьютер «Арсенал»нинг ЕЧЛда ғолиб бўлиш имкониятларини оширди
ЕЧЛнинг янги мавсумида 4 та тур ортда қолди.
ФОТО: Getty images
Opta мутахассислари Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун жамоаларнинг имкониятларини баҳолади.
Унга кўра, “Арсенал” асосий фаворит сифатида кўрсатилмоқда. Лондон клубнинг имкониятлари 23,53 фоизни ташкил этади.
Иккинчи ўринда "Бавария" бормоқда. Унинг ғалаба қозониш эҳтимоли - 14,33%. Кучли учликни "Манчестер Сити" якунлаб берди - 12,95%.
Кейинги ўринларда "Ливерпуль" (11,72 фоиз), "ПСЖ" (10,22 фоиз), "Реал" (4,7 фоиз) ва "Барселона" (4,24 фоиз) бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Арсенал”, “Бавария” ва “Интер” ортда қолган 4 ўйиндан сўнг етакчиликни ўзларида сақлаб турибди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист