locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперкомпьютер Аргентинанинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади

Скалони шогирдлари турнирнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Opta Analyst ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида суперкомпьютернинг 2026 йилги жаҳон чемпионатида Аргентина миллий терма жамоаси имкониятларига оид ҳисоботини эълон қилди.

Opta маълумотларига кўра, Аргентина бўлажак жаҳон биринчилигида ғолиб чиқишга асосий даъвогарлар рейтингида тўртинчи ўринда бормоқда. Амалдаги чемпионларнинг бош совринни қўлга киритиш имконияти 10,4 фоизга баҳоланган. Лионел Скалони шогирдларининг финалга чиқиш эҳтимоли 18,1 фоизни, ярим финалга етиб бориши 30,3 фоизни, чорак финалга чиқиши эса 45,2 фоизни ташкил этмоқда.

Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида «Ж» гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳдан чиқиш учун Жазоир, Австрия ва Иордания терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, жаҳон чемпионатининг финал босқичида илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади. Мусобақа шу йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг