locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Супер учрашувда \"Интер\" иродали ғалабага эришди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Супер учрашувда "Интер" иродали ғалабага эришди
PHOTO: Telegram

Ҳозиргина Италиянинг Милан шаҳрида Европа чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳси доирасидаги “Интер Милан” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги қизиқарли учрашув ўз якунига етди.

Унга кўра, икки ўйинда жами 13 та гол гувоҳига айландик ва якунда "Интер" финалга йўл олмоқда.

Биринчи бўлимдан сўнг, италияликлар икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олди. Лаутаро Мартинес ва Чалҳаноғлу гол муаллифига айланишди.

Иккинчи бўлимга умуман бошқача кайфият ва тайёргарлик билан тушган Каталониянинг “Барселона” жамоаси кетма-кет учта тўп киритиб, ремоунтада амалга оширган эди, лекин учрашув якунланишига бир неча сониялар қолганида “Интер” ҳисобни тенглаштириб, ўйин қўшимча вақтларда давом этишини таъминлади.

99-дақиқада Фраттези “Интер”нинг тўртинчи голини урди ва ушбу ҳисоб финал йўлланмасини қўлга киритиш учун етарли бўлди.

Чемпионлар лигаси 1/2 финал

"Интер" 4:3 "Барселона"

Умумий ҳисоб: 7-6

Голлар: Лаутаро 21, Чалҳаноғлу 45+1 (п), Ачерби 90+3, Фраттези 99 - Гарсия 54, Олмо 60, Рафинья 88

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг