locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суннатулла Абдуллажонов: «Қарши ҳужумлардан фойдаланганимизда ғалабани сақлаб қолган бўлардик»

Беллашувдан сўнг футболчи Sports24.uz мухбири билан cуҳбатлашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суннатулла Абдуллажонов: «Қарши ҳужумлардан фойдаланганимизда ғалабани сақлаб қолган бўлардик»
Фото: Сурхон ПФК

Термизнинг “Сурхон” клуби Суперлига 11 турида ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилди. Ўйин 1:1 ҳисобида якунига етди. Мезбонлар сафида ягона гол Суннатулло Абдуллажонов ҳисобига ёзилди. Беллашувдан сўнг футболчи Sports24.uz мухбири билан cуҳбатлашди.

- “Пахтакор” билан ўйиндан кейин фикрларингиз қандай?

- Бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Чунки рақиб қандай кучга эга эканлигини яхши билардик. Шунга диққатимизни жамлаб тайёрландик. “Пахтакор” таркибида яхши ўйинчилар бўлишига қарамай, ўзимизни ўйин услубимизда ўйнашга ҳаракат қилдик. Одатда кўп жамоалар “шерлар”га қарши баҳсларда ҳимояга кўпроқ эътибор қаратади. Лекин биз очиқ футбол кўрсатишга уриндик.

- “Сурхон” ғалабани сақлаб қола олмаганига нима сабаб бўлди?

- Агар ўйин охирларида қарши ҳужумлардан фойдалана олганимизга ғалабани сақлаб қолишимиз осонроқ кечарди. Чунки вазиятлар юзага келди. Афсуски, охирги дақиқалардаги стандарт вазиятда бироз эътиборсизлик қилдик ва рақиб гол уриб кетиш имкониятига эга бўлди. Умуман олганда яхши ўйин кўрсатдик.

- “Пахтакор” дарвозасига гол уришингизни кутганмидингиз?

- Албатта, ўйиндан олдин гол уришни мақсад қилгандим. Аллоҳ насиб қилган экан, бунга эришдик. Агар ғалабани сақлаб қолганимизда янада яхши бўларди.

- “Сурхон” Ўзбекистон кубогидаги иштирокини бошлайди. Жамоанинг турнирдаги мақсадлари қандай?

- Албатта, турнирда ижобий натижаларга эришмоқчимиз. Ўйинлар стартига қадар яхши тайёргарлик кўрамиз. Биринчи навбатда гуруҳда ўзимиз учун керакли натижаларни қайд этиб, кейинги босқичга чиқишимиз керак. Умуман олганда Ўзбекистон кубогида узоқроққа бориш асосий мақсад ҳисобланади”, - деди Абдуллажонов.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг