locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сульшер вақтинча «МЮ»ни бошқаришга тайёр — Романо

Аввалроқ манкунияликлар Аморимни истеъфога чиқарганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Оле-Гуннар Сульшер Рубен Аморим истеъфосидан сўнг «Манчестер Юнайтед»га қайтишга тайёр. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, норвегиялик мутахассис «қизил иблислар»ни вақтинча бош мураббий сифатида яна бошқаришга қизиқиш билдирмоқда ва шартнома муддати унинг учун муҳим эмас. Сульшер аввал ҳам «Манчестер Юнайтед»да 2018 йилдан 2021 йилгача бош мураббий лавозимида ишлаган.

Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти шошилинч қарор қабул қилмаяпти ва бош мураббийликка номзодларни кўриб чиқишда давом этмоқда. Жорий ҳафта жамоани вақтинча Даррен Флетчер бошқаради.

Эслатиб ўтамиз, 5 январ куни «Манчестер Юнайтед» Рубен Аморимни бош мураббийлик лавозимидан бўшатганини расман эълон қилганди. Португалиялик мутахассис клубда 2024 йил 11 ноябрдан 2026 йил 5 январгача фаолият олиб борган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг