Сулшер «МЮ»ни бошқариш учун асосий даъвогар
«Манчестер Юнайтед» Англия чемпионати жадвалида 31 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty images
«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти мавсум якунига қадар вақтинчалик бош мураббий лавозими бўйича номзодлар билан юзма-юз учрашувлар ўтказишни режалаштирмоқда. Клубнинг қисқа рўйхатидан Оле Гунар Сулшер ва Майкл Кэррик жой олган. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Манбага кўра, айни пайтда Сулшер асосий фаворит сифатида кўрилмоқда, бироқ якуний қарор шахсий учрашувлар натижасидан кейин қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, «Бёрнли»га қарши энг яқин ўйинда жамоани Даррен Флетчер бошқаради.
Ҳозирда «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионати жадвалида 31 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист