locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сульшер «МЮ»ни бепул бошқаришга тайёр — манба

Аввалроқ манкунияликлар Аморимни истеъфога чиқарганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Норвегиялик мураббий Оле-Гуннар Сульшер «Манчестер Юнайтед»ни яна вақтинча бош мураббий сифатида бошқаришга катта қизиқиш билдираётгани хабар қилинмоқда. Мутахассис ҳатто жорий мавсум охиригача «МЮ»да вақтинча мураббий лавозимини бепул бажаришга тайёр, деб ёзади Indykaila News нашри.

Сульшер аввал 2018–2021 йилларда «Манчестер Юнайтед»ни бошқарган.

Олдинроқ хабар берилганидек, «қизил иблислар» мураббийлик масаласида шошилмаяпти ва вакант лавозимга номзодларни баҳолашда давом этмоқда. Шу ҳафта бош мураббий вазифасини вақтинча Даррен Флетчер бажаради.

5 январь куни «Манчестер Юнайтед» клубининг бош мураббийи Рубен Аморим ишдан бўшатилгани эълон қилинди. Португалиялик мутахассис 2024 йил 11 ноябрдан 2026 йил 5 январгача манкунияликларни бошқарган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг