locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суд «ПСЖ»га Мбаппега 61 миллион евро тўлаш мажбуриятини юклади

Франциялик ҳужумчи 2024 йилнинг ёзида парижликлар сафини тарк этганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суд «ПСЖ»га Мбаппега 61 миллион евро тўлаш мажбуриятини юклади
ФОТО: Getty Images

Суд Франциянинг «ПСЖ» клубини жамоанинг собиқ ҳужумчиси Килиан Мбаппега иш ҳақи бўйича компенсация сифатида 61 миллион евро тўлашга мажбур қилди. Қарор бир овоздан қабул қилинган бўлиб, ҳукм дарҳол ижрога йўналтирилади. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил ноябрь ойида Мбаппе «ПСЖ»дан жами 263 миллион евро миқдорида товон пули талаб қилгани ҳақида маълум бўлганди. Ушбу сумма футболчига шартнома муддати якунлангач тўланмаган маош ва бонуслар, шунингдек, клубда унга нисбатан бўлган муносабат учун компенсацияни ҳам ўз ичига олади.

Килиан Мбаппе 2024 йил ёзида «Пари Сен-Жермен»ни эркин агент сифатида тарк этган эди. Шундан сўнг у Мадриднинг «Реал» клубига ўтиб, ҳозирда ҳам айнан ушбу жамоа сафида тўп сурмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг