Суарес «Интер Майами»да қолишга рози бўлди
Уругвайлик ҳужумчи 2024 йилдан бери бу клуб либосида тўп суради.
ФОТО: Getty images
“Интер Майами” ҳужумчиси Луис Суарес жамоада қолишга розилик билдирди. Бу ҳақда журналист Даниэл Солана хабар берди.
Маълумот учун, уругвайлик футболчининг амалдаги шартномаси шу ой охирида якунланади.
Шундай бўлсада, “Интер Майами” клуби раҳбарияти тажрибали форвардга келишувни яна бир йилга узайтиришни таклиф қилди ва Суарес бу таклифга розилик билдирди.
Шундай қилиб, Луис “Интер Майами” шарафини 2026 йил охиригача ҳимоя қилади. Қайд этиш лозим, уругвайлик ҳужумчи 2024 йилдан бери бу клуб либосида тўп суради.
Розикжон Султонмуродов
Журналист