locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суарес «Интер Майами» билан шартномани узайтирмайди — манба

Уругвайлик ҳужумчи 2024 йилдан буён MLS клуби сафида тўп сурмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

38 ёшли «Интер Майами» ҳужумчиси Луис Суарес жамоа билан шартномасини узайтириш ниятида эмас. Бу ҳақда TyC Sports нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, уругвайлик форвард ўзини футболчи сифатида тарбиялаган ва 2022 йилда қисқа муддат ўйнаган клуби — «Насионал»га қайтиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда.

Хавьер Маскерано қўл остида асосий таркибдаги ўрнини йўқотгани сабабли, Суарес мавсум охирида муддати якунланадиган шартномани янгилаши кутилмаяпти.

Луис Суарес 2024 йилда «Интер Майами»га қўшилган эди. Жорий MLS мавсумида у 32 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 10 та голли узатма қайд этди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг