Суарес фаолиятидаги 600-голини урди
38 ёшида юбилей голини урди.
ФОТО: Getty images
“Интер Майами” клуби футболчиси Луис Суарес фаолиятидаги 600-голини урди.
Уругвайлик 38 ёшли “Атланта”га қарши (4:0) ўйинда бир голга муаллифлик қилди. Натижада у бутун фаолиятидаги голлари сонини 600тага етказди.
Шу тариқа, Суарес футбол тарихида энг кўп гол урган футболчилар орасида 12-ўринни банд этган. Ҳозирда фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида ундан олдинда фақат Роберт Левандовски, Лионел Месси ва Криштиану Роналду жой олган.
Форварднинг “Интер Майами” билан шартномаси декабрь ойида якунига етади.