locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суарес дисквалификация қилинди

Шунингдек, Луис номаълум миқдорда жаримага тортилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суарес дисквалификация қилинди
ФОТО: Getty images

"Интер Майами" ҳужумчиси Луис Суарес 1/8 финалнинг иккинчи ўйинида (3:1) "Нэшвилл" ҳимоячиси Энди Нажарга зарба бергани учун MLS плей-офф ўйинида қатнаша олмади.

MLS интизом қўмитаси баёнотида гарчи ўйинда унга қарши ҳеч қандай қоидабузарлик қилинмаган бўлса ҳам, Суареснинг 71-дақиқадаги тажовузкор хатти-ҳаракати дисквалификацияга сабаб бўлганини маълум қилди.

Шунингдек, Суарес номаълум миқдорда жаримага тортилди.

Бу жамоалар ўртасидаги серияда ҳисоб — 1:1. Ушбу рақиблар ўртасидаги 1/8 финалнинг учинчи ўйини 9 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг