locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Students cup бугун биринчи босқич ўз якуннига етади ва иккинчи босқичга қуръа ташланади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Students cup бугун биринчи босқич ўз якуннига етади ва иккинчи босқичга қуръа ташланади
PHOTO: Telegram

Coca-Cola Students cup I босқичи бугун ўз якуннига етади. Соат 22:00 да II босқичга қуръа ташланади ва жараён Лига расмий саҳифалари орқали жонли эфирга олиб чиқилади.

15-16 май кунлари Coca-cola Students cup мусобақасида II босқич беллашувлари бўлиб ўтади.

I босқич учун қуръа давомида омадли 13 та университет тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўлланма олганди. Энди улар навбатдаги қуръа жараёнида ўз рақибларини билиб олади ва бу сафар имтиёзга эга чиқмайди.

I босқични муваффақиятли босиб ўтган 33 та универ орасидан 2 тасига қуръада омад кулиб боқса, улар имтиёз орқали III босқичга йўлланмани қўлга киритади.

Шу тариқа қолган 44 та университет II босқичда 22 та жуфтлик ҳосил қилади. Ўйинлар 15-16 май кунлари бўлиб ўтади. Маглуб жамоалар имкониятларсиз мусобақа билан хайрлашади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг