Стоунз ёзда «Манчестер Сити»ни тарк этмоқчи
Унга "Эвертон" жиддий қизиқмоқда.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Сити”нинг энг тажрибали марказий ҳимоячиси Жон Стоунз жорий мавсум якунлангач “шаҳарликлар” сафини тарк этиши кутиляпти. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, 31 ёшли футболчига аввал ўзи ўйнаган “Эвертон” жамоаси қизиқиш билдирган.
Мерсисайдликлар ўйинчини ёзда, манчестерликлар билан амалдаги шартномаси тугагач, эркин агент мақомида таркибга қўшиб олишни истамоқда.
Маълумот учун, Жон Стоунз 2016 йилда “Эвертон”дан 55 миллион евро эвазига “Манчестер Сити”га ўтган эди.
Жорий мавсумда ҳимоячи манчестерликлар сафида барча турнирларда 15 та ўйин ўтказди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист