locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Стоунз эркин агент сифатида «Интер»га ўтди

Унга кўра, инглиз футболчиси йилига 4,5 миллион евро маош олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Стоунз эркин агент сифатида «Интер»га ўтди
ФОТО: Getty images

Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жон Стоунз эркин агент сифатида «Интер» клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда журналист Николо Скира ижтимоий тармоқда хабар берди.

Манбага кўра, трансфер тўлиқ якунланган ва тасдиқланган. Томонлар 2028 йилга қадар амал қиладиган шартнома бўйича келишувга эришган. Унга кўра, инглиз футболчиси йилига 4,5 миллион евро маош олади.

Шунингдек, 30 июль куни Стоунз тиббий кўрикдан ўтиши ва расман шартнома имзолаши кутилмоқда.

Жон Стоунз 2016 йилдан буён «Манчестер Сити» сафида тўп сурди. Шу вақт давомида у сафида барча мусобақаларда 295 та учрашувда иштирок этиб, 12 та гол урди ва 9 та голли узатма амалга оширди.

Transfermarkt маълумотига кўра, 31 ёшли ҳимоячининг бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг