Столе Солбаккен ўйин олдидан: «Карло Анчелотти, кутиб тур, биз сенинг ортингдан бормоқдамиз!»
Норвегия миллий терма жамоаси бош мураббийи Столе Солбаккен ЖЧ-2026 нимчорак финали доирасидаги Бразилияга қарши баҳс олдидан кийиниш хонасида футболчиларга қарата ҳаяжонли нутқ сўзлади. Мазкур учрашув якунда европаликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
«Сиз нафақат Норвегия футболи, балки бутун мамлакат тарихини яратмоқдасиз! Бу жуда улкан воқеа! Бундай лаҳзалар бошқа такрорланмайди! Бундан кейин биз мундиалларга мунтазам равишда йўл оламиз. Демак, ўша 28 йиллик узоқ ва оғриқли кутушлар… Ҳаммаси орқада қолади! Ҳозир мен ва сиз ҳис қилаётган туйғулар бошқа ҳеч қачон қайтарилмайди! Ҳеч қачон! Буларнинг барчасига сиз туфайли эришилди, йигитлар! Буни сиз уддаладингиз! Шундай экан, энди ҳар бирингиз Норвегияда икки ҳафта давомида байрам қилиб юришингиз мумкин ва ҳеч ким сизга ёмон кўз билан боқмайди. Бугун ушбу ғалабадан тўлиқ завқ олинг. Ва кутиб тур, Карло Анчелотти, биз сенинг ортингдан бормоқдамиз!» — деди Солбаккен ўйиндан аввал кийиниш хонасида.
Эслатиб ўтамиз, Норвегия ўз тарихида илк бор ушбу нуфузли мусобақанинг чорак финал босқичига йўлланма олди. Улар ярим финал йўлида Англия ёки Мексика терма жамоаларига қарши майдонга тушишади.