Стивен Жеррард яна собиқ жамоасини бошқариши мумкин


“Ливерпуль” афсонаси Стивен Жеррард яна "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.
Манбада айтилишича, Шотландия клуби 44 ёшли мутахассисни бош мураббийликка номзодлар рўйхатига киритган. Катта эҳтимол билан Жеррард яна клуб постини эгаллаши кутлилмоқда.
Охирги ойларда жамоада мураббийлар алмашинуви рўй берди. Жумладана, Филипп Клеман февраль ойида бу лавозимни тарк этган, жамоани Барри Фергюсон вақтинча бошқармоқда.
Ҳозирда "Рейнжерс" 35 турдан кейин 68 очко жамғариб, Шотландия чемпионати турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Жеррард 2018 йилдан 2021 йилгача Глазго жамоасини бошқарган ва у билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритган.

Бошқа спорт турлари
Кеча да 13:30

Футбол
Кеча да 13:19

Футбол
Кеча да 13:12