locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Стивен Жеррард Саудияда қолиш учун «Рейнджерс» таклифини рад этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Стивен Жеррард Саудияда қолиш учун «Рейнджерс» таклифини рад этди
ФОТО: Getty Images

Англиялик мутахассис Стивен Жеррард фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Record нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, мураббий айнан шу сабаб «Рейнджерс»га қайтмоқчи эмас. Унинг оиласи ҳам Шотландияга қайтишни истамаяпти.

«Рейнджерс» ушбу воқеалардан сўнг мураббийлик курсисига бошқа вариантларни ҳам ўрганиб чиқмоқда. Хусусан, Давиде Анчелотти ва Рассел Мартин шулар жумласидан.

Эслатиб ўтамиз, Жеррард 2018-йилдан 2021-йилгача «Рейнджерс»ни бошқарган ва 2020/2021-йилги мавсумда жамоани чемпионга айлантирганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг