locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Стивен Чинеду - Сурхон футболчиси

Чинеду билан 1+1 кўринишдаги шартнома имзоланди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Стивен Чинеду - Сурхон футболчиси
ФОТО: Getty images

Стивен Чинеду - Сурхон футболчиси. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

"Биз жамоамиздаги янги трансфер ҳақида маълум қиламиз. Жамоамиз сафига Нигериялик легионер Стивен Чинеду қўшилди. У 26 ёшда ва ҳужумчи позициясида тўп суради. Чинеду билан 1+1 кўринишдаги шартнома имзоланди.

Стивен Чинеду 2000 йилнинг 6 январида Нигерияда таваллуд топган. У марказий ҳужумчи позициясида ҳаракат қилади.

Ўйнаган клублари

2019–2021 — “Ҳайдук” (Хорватия), НК “Дугополе” (Хорватия)
2021/22 — “Динамо Сити” (Албания)
2022/23 — “Солин” (Хорватия)
2023–2025 — “Широки Брижег” (Босния ва Герцеговина)
2025 — “Раднички” (Сербия)
2025 — “Радник” Сурдулитса (Сербия)”, - дейилади сурхонликлар хабарида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг