locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Стерлинг «Фейеноорд»ни тарк этади

Томонлар амалдаги келишувни узайтиришдан манфаатдор эмас.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Стерлинг «Фейеноорд»ни тарк этади
ФОТО: Getty images

Англиялик форвард Раҳим Стерлинг ва Нидерландиянинг «Фейеноорд» клуби ўртасидаги ҳамкорлик якунига етмоқда. Бу ҳақда derbyderbyderby.it нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, томонлар амалдаги келишувни узайтиришдан манфаатдор эмас.

Аввалроқ Стерлинг Роттердам клуби билан олти ойлик қисқа муддатли шартнома имзолаган эди. Бироқ тез-тез такрорланаётган жароҳатлар туфайли футболчи деярли майдонга тушмаяпти.

«Мен Стерлингнинг қарорларини ҳурмат қиламан, бироқ биринчи навбатда жамоа олдига қўйилган турнир вазифаларини ҳал қилиш ҳақида ўйлашим керак. Бу ҳамма нарсадан муҳимроқ», — деди мутахассис.

Маълумот учун, Нидерландия Эредивизияси якунига тўрт тур қолганда «Фейеноорд» турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг