locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Стерлинг Англияни тарк этмоқчи эмас

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Стерлинг Англияни тарк этмоқчи эмас
ФОТО: Getty images

"Челси" вингери Раҳим Стерлинг хориж клубига ўтиш ниятида эмас. Бу ҳақда инсайдер ва журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, у Туркиядан таклиф бўлишига қарамай, жамоасини алмаштирмоқчи эмас. Футболчи Англияда қолишни афзал кўрмоқда.

30 ёшли футболчи бош мураббий Энцо Маресканинг режаларига тўғри келмаяпти, "кўклар" раҳбарияти ҳатто футболчи билан шартномани бекор қилиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.

Туркия клублари эса Стерлинг бўйича “Челси” билан музокараларга киришган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг