Стадионда техник тизимлар учун кабеллаштириш лойиҳаси тайёрланди
Ўзбекистон футболини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда мусобақаларни замонавий технологиялар асосида ташкил этиш бўйича берилган топшириқлар ижроси доирасида Хоразм спорт мажмуасида амалий ишлар бошлаб юборилди.
Айни пайтда стадион инфратузилмасини белгиланган стандартларга мослаштириш мақсадида:
трансляция ва техник тизимлар учун кабеллаштириш бўйича махсус режа ишлаб чиқилди;
стадион ҳудудида замонавий уланиш нуқталарини ташкил этиш ишлари босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда;
белгиланган техник топшириқлар асосида тайёргарлик жараёнлари амалга оширилмоқда.
Ушбу ишлар миллий чемпионат учрашувларини юқори савияда ташкил этиш, трансляция имкониятларини кенгайтириш ҳамда стадион инфратузилмасини замонавий талабларга мослаштиришга хизмат қилади.
Белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича ишлар изчил давом этмоқда.