locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Спорт вазирлиги ишчи гуруҳи иштирокида Сирдарё вилоятида семинар ўтказилди

Шунингдек, ушбу йўналишда масъулларга зарур топшириқ ва тавсиялар берилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Спорт вазирлиги ишчи гуруҳи иштирокида Сирдарё вилоятида семинар ўтказилди
Фото: Спорт вазирлиги

Вилоят Ёшлар маркази мажлислар залида оммавий спорт билан шуғулланувчилар қамровини кенгайтириш ҳамда спорт натижадорлигини оширишга қаратилган семинар ташкил этилди.

Тадбирда Спорт вазирлиги Оммавий спортни ривожлантириш бўлими бўшлиғи Шерзод Олимов, Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва сунъий интеллектни ривожлантириш бўлими бошлиғи Навруз Шоймардонов, вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилшод Данияров, вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Бобур Акрамов ҳамда ҳудуддаги спорт таълим муассасалари раҳбарлари, ёшлар етакчилари ҳамда соҳа мутахассислари қатнашди.

Семинар давомида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида селекционер-тренерлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш, оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш тартиби, “ERP Sport” ягона электрон бошқарув тизими орқали ёшларни рўйхатга олиш жараёнларини такомиллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, ушбу йўналишда масъулларга зарур топшириқ ва тавсиялар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг