locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Спорт ҳуқуқшуносӣ: UEFA FIFA устидан судга мурожаат қилиши мумкин

Агар FIFA мазкур лойиҳани UEFA ва бошқа манфаатдор томонлар билан етарли даражада келишмасдан амалга оширса, бу ҳуқуқий можарога сабаб бўлиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Спорт ҳуқуқи бўйича мутахассис Жан-Луи Дюпон FIFAнинг Жаҳон чемпионати ва бошқа йирик мусобақаларнинг тижорий ҳуқуқларини хусусий инвесторларга қисман сотиш режаси юзасидан UEFA судга мурожаат қилиши мумкинлигини айтди. Унинг фикрича, бу ташаббус Европа Иттифоқининг рақобат қонунчилигига зид бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Дюпоннинг таъкидлашича, агар FIFA мазкур лойиҳани UEFA ва бошқа манфаатдор томонлар билан етарли даражада келишмасдан амалга оширса, бу ҳуқуқий можарога сабаб бўлиши мумкин. Унинг фикрича, UEFA ушбу масалани Европа судларида кўриб чиқишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Аввалроқ UEFA ва унга аъзо 55 та миллий ассоциация FIFAнинг ушбу режасини бир овоздан рад этиб, Жаҳон чемпионати футбол мероси эканини ва уни инвестиция маҳсулотига айлантириш мумкин эмаслигини таъкидлаганди. Ташкилот, шунингдек, FIFA режасидан воз кечмаса, унинг мусобақаларини бойкот қилишини ҳам маълум қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг