locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Спорт мактаблари футбол лигаси кубоги якунига етди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Спорт мактаблари футбол лигаси кубоги якунига етди
Фото: Спорт вазирлиги

Бугун Фарғона шаҳридаги “Тўқимачи” стадионида Спорт мактаблари футбол лигаси кубоги (U-13) мусобақаси ўз якунига етди.

Финал баҳсида Фарғона жамоаси Тошкент вилояти жамоасига қарши майдонга тушиб, рақиб устидан 4:0 ҳисобида зафар қучди ва мусобақанинг ғолиби бўлди.
Учинчи ўрин учун кечган баҳсда эса Қорақалпоғистон жамоаси муваффақият қозониб, совриндорлар сафидан жой олди.

Тақдирлаш маросимида Фарғона футбол ассоциацияси вице-президенти Носиржон Отақўзиев, Фарғона вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов иштирок этиб, ғолиб ва совриндор жамоаларга кубок ва эсдалик совғаларини топширдилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг