locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Спаллетти Жошуа Зиркзеени \"Ювентус\"да кўрмоқчи

Маълумотларга кўра, туринликлар ёзги трансфер ойнаси якунига қадар "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

"Ювентус" бош мураббийи жамоа ҳужум чизиғини кучайтириш ниятида ва унинг асосий номзодларидан бири Жошуа Зиркзее ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, туринликлар ёзги трансфер ойнаси якуннига қадар "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Спаллетти Зиркзеени ўз ўйин услубига мос футболчи деб ҳисоблайди ва уни ҳужумни кучайтирувчи муҳим трансфер сифатида кўрмоқда.

Бироқ ушбу трансферни амалга ошириш осон бўлмайди. Зиркзеенинг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси давом этмоқда ва инглиз клуби футболчини фақат ўз шартлари асосида қўйиб юборишга тайёр. Шу сабабли "Ювентус" дастлаб ижара вариантни кўриб чиқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Жошуа Зиркзее аввал А Серияда "Болонья" сафида муваффақиятли ўйнаган ва айнан Италиядаги ёрқин ўйинлари ортидан "Манчестер Юнайтед"га трансфер қилинганди. Энди эса нидерландиялик ҳужумчининг яна А Серияга қайтиши эҳтимоли пайдо бўлган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг