locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Спаллетти «Ювентус»да Салоҳ ва «Ливерпуль» юлдузларини кўрмоқчи — La Repubblica

Туринликлар янги мавсум олдидан жамоани сезиларли даражада кучайтирмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти «Ливерпуль»ни тарк этган 33 ёшли ҳужумчи Муҳаммад Салоҳни ўз жамоасида кўришни истамоқда. La Repubblica нашрининг хабарига кўра, италиялик мутахассис мерсисайдликларнинг яна икки аъзоси — ҳимоячи Эндрю Робертсон ҳамда дарвозабон Алиссон Беккер трансферига ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Спаллетти вақтида «Рома»да бирга фаолият юритган Салоҳ билан яна қайта ҳамкорлик қилишни мақсад қилган. Қайд этилишича, мураббий мисрлик юлдузнинг қарорига таъсир ўтказиш учун унинг яқин дўсти Алиссон омилидан ҳам фойдаланмоқчи.

Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ 2015 йилдан 2017 йилга қадар «Рома» шарафини ҳимоя қилган бўлса, Лучано Спаллетти ушбу давр оралиғида (2016–2017) Рим клубини бошқарган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг