Спалетти Осиёда ишлашни истамади
Ҳозирда италиялик 66 ёшли мутахассис ишсиз.
ФОТО: Getty images
Италия терма жамоасининг собиқ устози Лучано Спаллетти Яқин Шарқ мамлакатларида ишлашни истамади. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, италиялик 66 ёшли мутахассисга "Ал-Иттиҳод" ва Қатарнинг "Ас-Садд" клубларидан таклиф бўлган. Бироқ мутахассис иккала жамоанинг таклифини ҳам рад этган.
Спаллетти Европа клубида давом эттиришни исташини маълум қилган. Шу сабаб Осиё таклифларини қабул қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Спаллетти жаҳон чемпионати саралашининг 3-тури доирасида Норвегиядан учралган мағлубиятдан сўнг (3:0) Италия терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист