locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сон Саудия чемпионатига йўл олиши мумкин

Футболчи 2015 йилдан буён "Тоттенхэм"да ўйнамоқда
Сон Саудия чемпионатига йўл олиши мумкин
Фото: Getty Images

“Тоттенхэм” ҳужумчиси Сон Хён Мин Саудия Арабистони клублари эътиборини тортди. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.

Манбага кўра, Саудия клублари кореялик футболчи Европа лигасида ғалаба қозониш орқали Англиядаги фаолиятини якунлаши мумкин деб ҳисобламоқда.

Шунингдек, Саудия чемпионати ўз брендини янада кучайтириш учун ҳам юлдуз футболчиларни таклиф этишни мақсад қилган.

Ўтган мавсумда Сон “тақачилар” сафида барча турнирларда 46та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урди 12та голли узатмани амалга оширди. У 2015 йилдан буён “Тоттенхэм” сафида ўйнамоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг