locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сон МЛС клубининг таклифини рад этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сон МЛС клубининг таклифини рад этди
Фото: Getty Images

“Лос-Анжелес” клуби “Тоттенхэм” ҳужумчиси Сон Хён Мин бўйича таклиф билан чиқди.

The Athletic хабарига кўра, 32 ёшли кореялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи эди, бироқ футболчи бунга рози бўлмади.

Сон бошқа вариантларга очиқ ва жорий трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Сон ва Лондон жамоаси ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси келаси йил ёзида тугайди.

Ўтган мавсумда ҳужумчи "Тоттенхэм" сафида 46 та ўйинда иштирок этган. Сон 11 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг трансфер қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг