locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сон Хён Мин \"Тоттенхэм\"ни тарк этиши мумкин

Унга Саудия клублари қизиқмоқда
Сон Хён Мин "Тоттенхэм"ни тарк этиши мумкин
Фото: Getty Images

“Тоттенхэм” клубида катта “тозалаш” ишлари бошланди. Бу ҳақда Тhe Telegraph хабар берди.

Қайд этилишича, “шпорлар” ёзги трансферлар ойнасида бир нечта футболчилари билан хайрлашмоқчи. Улар орасида ҳужумчи Сон Хён Мин ҳам бор.

Сон билан хайрлашув "Тоттенхэм" жамоасини ёзги қайта шакллантириш режасининг бир қисми бўлиши мумкин. Жанубий кореялик форварднинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган бўлиб, "шпорлар" ўз сардори трансферидан даромад олиши мумкин. Сонга Саудия Арабистонининг бир неча гранд клубларидан қизиқиш билдирилмоқда.

Сон Ҳён Мин лондонликлар сафида ўн мавсумни ўтказди. Бу давр мобайнида ҳужумчи 454 та ўйин ўтказиб, 173 та гол урди ва 101 та голли узатмани амалга оширди. Тransfermarkt портали 32 ёшли Соннинг қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг