locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сон Хён Мин \"Лос-Анжелес\" таклифини рад этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сон Хён Мин "Лос-Анжелес" таклифини рад этди
Фото: Getty Images

"Тоттенхэм"нинг кореялик ҳужумчиси Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишни истамади. Бу ҳақда The Sun хабар берди.

Манбага кўра, Сон ёзда Лондон клубини тарк этиши мумкин. 32 ёшли кореялик футболчи бошқа таклифларга очиқ.

Аввалроқ ОАВда кореялик футболчи ёзда Туркиянинг "Галатасарой" ёки Саудия Арабистони чемпионатининг топ-клубларидан бирига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Сон Хён Мин ўтган мавсум "Тоттенхэм" сафида 46 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 12 та голга ассистентлик қилди. Жамоаси билан фаолиятида илк бор Европа Лигасида ғолиб чиқди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг