locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сон Хён Мин Лондонга қайтиб, «Тоттенхэм» мухлислари билан хайрлашади

Ушбу маросим 9 декабр куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сон Хён Мин Лондонга қайтиб, «Тоттенхэм» мухлислари билан хайрлашади
ФОТО: Getty Images

«Лос-Анжелес» клуби ҳужумчиси Сон Хён Мин «Тоттенхэм»ни тарк этганидан кейин илк бор «шпорлар» стадионига қайтади. У 9 декабр куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси учрашувида Прагининг «Славия» жамоаси билан ўйиндан олдин мухлисларга хайрлашув сўзини айтади. Бу ҳақда «Тоттенхэм» матбуот хизмати хабар берди.

«Ёзда “Тоттенхэм”ни тарк этиш ҳақидаги оғир қароримни Кореяда эълон қилганим сабабли, ўз стадионимизда мухлислар билан муносиб хайрлаша олмагандим. Энди эса жуда бахтиёрман — 9 декабр куни Лондонга қайтиб, мухлисларга шахсан ўтган 10 йил давомида менга ва оиламга кўрсатган меҳр-муҳаббати ва қўллаб-қувватлаши қанчалик муҳим бўлганини айтаман. Бу ҳайажонли бўлади, лекин бу жараён мен ва клуб учун жуда муҳим», — дейди Сон Хён Мин клубнинг расмий сайтига.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Жанубий кореялик форвард август бошида «Тоттенхэм»дан «Лос-Анжелес»га 26 миллион долларга трансфер қилинганди. У бунгача «Сеул», «Гамбург» ва «Байер» сафида ўйнаган, 2015 йилдан 2024 йилгача эса «Тоттенхэм» шарафини ҳимоя қилган. «Шпорлар» таркибида Сон 454 та ўйин ўтказиб, 173 та гол урган ва 101 та голли узатма берган. У 2024/25 йилги Европа Лигаси ғолиби бўлган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг