Сон фаолиятини океан ортида давом эттиради
Фото: Getty Images
Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манбага кўра, 33 ёшли футболчи Лондон клубидаги 10 йиллик фаолиятидан сўнг "Лос-Анжелес"га ўтади. Ярим ҳимоячи янги жамоасида йилига 20 миллион доллар маош олади.
Эслатиб ўтамиз, Сон Лондон клуби сафида 2015 йилдан буён ўйнаб келаётганди. Футболчи "Тоттенхэм" сафида жами 454 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 173 та гол ва 101 та голли узатма бор.
Баҳром Бобонов
Редактор