Сон фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин
Фото: Getty Images
Жанубий Корея терма жамоаси ва "Тоттенхэм" клуби сардори Сон Хин Мин фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин.
The Athletic xабар қилишича, 33 ёшли вингернинг хизматларига "Лос Анжелес" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби хам пул ишлаб олиш мақсадида Сонни сотишга тайёр. Клублар ўртасида музокаралар давом этмоқда. "Transfermarkt" порталида вингернинг нархи 20 миллион евро этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, кореялик футболчи якунланган мавсумда "шпорлар" сафида умумий 46 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 12 голли узатмага муаллифлик қилди.
Баҳром Бобонов
Редактор