Солер фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин
Фото: Getty Images
“ПСЖ" ярим ҳимоячиси Карлос Солер фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда L'Equipe хабар берди.
Манбага кўра, “Вильярреал” клуби 28 ёшли испаниялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Сариқ сувости кемаси” вакиллари уни ижарага олиши ёки тўлиқ сотиб олиши мумкин.
Солер ўтган мавсумни “Вест Хэм”да ижара асосида ўтказди. “Болғачилар” сафида барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт футболчининг трансфер қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг ПСЖ билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист