Соҳил футболи. Ўзбекистонлик ҳакам Жаҳон чемпионати бронза медали учун баҳсга тайинланди
PHOTO: Telegram
Наим Қосимов соҳил футболи бўйича Жаҳон чемпионатининг 3-ўрин учун беллашувига тайинлов олди
Айни кунларда Сейшел Оролларида соҳил футболи бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Ахамиятли томони шундаки, мундиалнинг Сенегал ва Португалия терма жамоалари ўртасида кечадиган 3-ўрин учун беллашувда ўзбекистонлик FIFA рефериси Наим Қосимов 3-ҳакам сифатида фаолият олиб боради. Учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.
Наим Қосимовга Жаҳон чемпионатининг муҳим учрашувида омад тилаб қоламиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор