locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Соҳил футболи бўйича Осиё кубоги-2026 тақвими тасдиқланди

Плей-офф босқичи 25 ноябрда бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Соҳил футболи бўйича Осиё кубоги-2026 тақвими тасдиқланди
Фото: Ўзбекистон футзали

Жорий йилнинг 18–28 ноябрь кунлари Таиландда соҳил футболи бўйича XII Осиё кубоги финал босқичи бўлиб ўтади.

Уч йилдан сўнг яна кучлилар сафига қайтган Ўзбекистон терма жамоаси C гуруҳидан жой олди ва икки карра Осиё чемпиони БАА, бир бор чемпионликни қўлга киритган Умон ҳамда Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги тақвими:

19 ноябрь — Умон – Ўзбекистон
21 ноябрь — Ўзбекистон – БАА
23 ноябрь — Саудия Арабистони – Ўзбекистон

Мусобақанинг барча учрашувлари Таиланднинг Phang Nga шаҳридаги Memories Beach Arena мажмуасида ўтказилади.

Плей-офф босқичи 25 ноябрда бошланади. Гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда учинчи ўринни олган жамоалар орасидаги энг яхши кўрсаткич қайд этган икки терма жамоа чорак финалга йўл олади.

Ярим финал учрашувлари 27 ноябрь, учинчи ўрин учун баҳс ва финал эса 28 ноябрь кунига белгиланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг