locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Соҳил футболчиларимиз йиғинни қизғин давом эттирмоқда

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мазкур ўқув-машғулот йиғини 30-июн кунига қадар давом этади.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Соҳил футболчиларимиз йиғинни қизғин давом эттирмоқда
photo: Sohil voleyboli

ЎФА Терма жамоалар маркази майдонида соҳил футболи бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини қизғин давом этмоқда.

Аҳаджон Юсупов бошчилигидаги мураббийлар штаби футболчилар билан ҳар куни икки маҳалдан интенсив машғулотлар олиб бормоқда. Машғулотлар давомида жисмоний тайёргарликни мустаҳкамлаш билан бир қаторда, тўп билан ишлаш, турли ўйин комбинацияларини такомиллаштириш, тезкор ҳужумларни ташкил этиш ҳамда ҳимоядаги ҳаракатларни мукаммаллаштириш устида изчил иш олиб борилмоқда.

Кунининг биринчи ярмида асосий эътибор жисмоний юкламаларга қаратилмоқда, иккинчи машғулотларда эса ўйин амалёти, тактик ишланмалар ва жамоавий ҳаракатларни сайқаллаштиришга кўпроқ урғу берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мазкур ўқув-машғулот йиғини 30-июн кунига қадар давом этади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг