locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сохил футболи терма жамоамиз йиғини давом этмоқда

Мазкур ўқув-машғулот йиғини миллий терма жамоамиз учун халқаро мусобақалар олдидан муҳим тайёргарлик босқичи ҳисобланади.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Сохил футболи терма жамоамиз йиғини давом этмоқда
photo: Sohil voleyboli

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Терма жамоалар маркази майдонида соҳил футболи бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғини қизғин давом этмоқда.

Бош мураббий Аҳаджон Юсупов бошчилигидаги мураббийлар штаби ҳар куни икки маҳал машғулотлар ўтказиб, футболчиларнинг жисмоний ва функционал тайёргарлигини янада мустаҳкамлаш устида иш олиб бормоқда.

Йиғин давомида футболчиларнинг соҳил футболига хос техник ва тактик кўникмаларини такомиллаштириш, ҳужум ҳамда ҳимоя чизиқлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур ўқув-машғулот йиғини миллий терма жамоамиз учун халқаро мусобақалар олдидан муҳим тайёргарлик босқичи ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал федерацияси тасарруфи остида ўтаётган илк йиғин 30-июнга қадар давом этади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг