locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Собослаи «Ливерпуль» билан янги шартнома имзолашга яқин

Айни пайтда Собослаининг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Собослаи «Ливерпуль» билан янги шартнома имзолашга яқин
ФОТО: Getty images

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи клуб билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, мерсисайдликлар 25 ёшли венгриялик футболчи билан янги келишув бўйича принципиал келишувга эришган. Айни пайтда Собослаининг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Ўтган мавсумда Доминик барча турнирлар доирасида 53 та учрашувда иштирок этиб, 13 та гол ва 12 та голли узатма муаллифи бўлди. У мавсум якунларига кўра «Ливерпуль»нинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Доминик Собослаи 2023 йилнинг июль ойидан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати ҳозирда 100 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг