locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Собослаи айтди: фаолиятидаги энг қийин рақиб — Роналду эмас

Собослаи бу борадаги фикри анчадан бери ўзгармаганини таъкидлаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Ливерпул» ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи профессионал фаолияти давомида дуч келган энг қийин рақибини маълум қилди. Венгриялик футболчи ўзининг кумири Криштиану Роналдуни эмас, хорватиялик афсона Лука Модрични танлади. Бу ҳақда JD Sports хабар бермоқда.

Манбага кўра, Собослаи бу борадаги фикри анчадан бери ўзгармаганини таъкидлаган. «Энг қийин рақиб? Лука Модрич. Мен доим шундай айтаман ва фикримни ўзгартирмайман», — деган 25 ёшли футболчи.

Собослаи ва Модрич фаолиятлари давомида икки марта бир-бирига қарши майдонга тушган. Дастлаб улар 2019 йилда Венгрия ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги учрашувда тўқнаш келган бўлса, кейинчалик 2024 йилда «Ливерпул» ва «Реал Мадрид» сафида ўзаро баҳс олиб борган.

Маълумот учун, Собослаи 2026/27 йилги мавсумда «Ливерпул» сафида барча турнирларда ҳозиргача 7 та учрашувда 3 та гол урган. Лука Модрич эса 2025 йил ёзидан буён «Милан» шарафини ҳимоя қилмоқда. 41 ёшли хорватиялик жорий А Серия мавсумида дастлабки 5 учрашувда майдонга тушган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг