Собиқ «ПСЖ» футболчиси Лейвин Курзава Чемпионлар лигаси финали олдидан ўз фикрларини билдирди
Собиқ «Пари Сен-Жермен» ҳимоячиси, ҳозирда Португалиянинг «Боавишта» клубида тўп суриб келаётган Лейвин Курзава 2024/2025 йилги мавсум УЕФА Чемпионлар лигаси финали ҳақида ўз умидларини баён этди. Унинг сўзларига кўра, у «ПСЖ»нинг италиялик «Интер» устидан ғалаба қозонишини жуда хоҳлайди. Финал учрашуви 31 май куни Мюнхендаги «Алянц Арена» стадионида бўлиб ўтади.
Курзава 2015 йилдан 2024 йилгача «ПСЖ» сафида ҳаракат қилган ва клуб тарихидаги кўплаб муҳим паллаларда иштирок этган.
«Мен «ПСЖ»нинг ғалабасига 1000% ишонаман! Деярли 10 йил шу клубда тўп сурдим, ёруғ ва қоронғу кунларим шу ерда ўтди. Энди эса Париждаги барча инсонларнинг енгил нафас олишини, футболчилар ва ходимларнинг юзларида табассум кўришни жуда хоҳлайман. Бу клубни севувчи ҳар бир инсон бу лаҳзаларга лойиқ», — деди Курзава француз нашри L’Équipe билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси ярим финалида «ПСЖ» «Арсенал»ни мағлуб этди, «Интер» эса «Барселона» устидан ғалаба қозонди.