locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Собиқ футболчи полиция ходимига тан жароҳат етказгани учун қамоққа олинди

Воқеа шанба кунидан якшанбага ўтар кечаси юз берган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Франциянинг Le Parisien нашри хабар беришича, собиқ профессионал футболчи полиция ходимига тан жароҳати етказгани учун олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Воқеа шанба кунидан якшанбага ўтар кечаси тунги барлардан бирида содир бўлган. Тахминан тунги соат учларда муассасада муштлашув бошланган ва воқеа жойига полиция ходимлари етиб келишган. Маст ҳолатда бўлган 40 ёшли собиқ спортчи тартибни ўрнатмоқчи бўлган аёл полициячига бурнини синдирган, шунингдек, унинг ҳамкасбига ҳам зарба берган.

Судланувчи ўз айбини тан олган, бироқ мастлиги сабабли ўша кечадаги воқеаларни эслай олмаслигини билдирган. Шунингдек, у жабрланувчидан расман узр сўраган.

Маълумотларга кўра, ушбу шахс ўз вақтида Франциянинг «Ренн» клуби академиясида таҳсил олган. Ҳозирча унинг шахси ошкор қилинмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг