Собиқ “Барселона” дарвозабони “Атлетико” сафига қўшилди
22 ёшли посбон янги мавсумда дастлаб иккинчи жамоа сафида ўйнайди.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг “Атлетико” клуби собиқ “Барселона” дарвозабони Андер Астралага билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди. 22 ёшли испаниялик посбон эркин агент сифатида жамоага қўшилди.
Астралага “Барселона” академияси тарбияланувчиси бўлиб, ўтган мавсумни ижара асосида “Гранада” сафида ўтказган. Каталония клуби билан шартномаси якуниланганидан сўнг, у фаолиятини Мадридда давом эттиришга қарор қилди.
Янги мавсумда дарвозабон дастлаб “Атлетико”нинг иккинчи жамоаси сафида ўйнаши кутилмоқда. Клуб унинг келажакда асосий таркиб учун ҳам кураша оладиган дарвозабонга айланишига ишонмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист