Собиқ «Атлетико» футболчиси Мексикада таҳдидларга учради
Мадриднинг «Атлетико» клуби собиқ ҳужумчиси Анхел Корреа Мексикада жиддий босим ва таҳдидларга дуч келди.
Журналист Алан Фалабринонинг хабарига кўра, аргентиналик футболчи «Ривер Плейт»га ўтишга яқин турган ва айнан шу сабаб «Тигрес» мухлисларининг таҳдидларидан сўнг Мексикани тарк этишга мажбур бўлган.
Манбага кўра, «Тигрес» раҳбарияти трансфер шартларини сўнгги дақиқаларда ўзгартирган. Шу боис келишув барбод бўлиши мумкин. Агар трансфер амалга ошмаса, Корреа клуб билан шартномасини бекор қилишга уриниши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Анхел Корреа 2015–2025-йиллар оралиғида «Атлетико» сафида 444 та учрашув ўтказиб, 85 та гол урган. У клуб билан Ла Лига, Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубоги ғолиби чиққан. Шунингдек, Аргентина терма жамоаси билан 2022-йилги Жаҳон чемпионати ғолибига айланган.