Собиқ ҳакам Каваминга билан боғлиқ вазият ҳақида: «Бундай ҳолатда қизил карточка бериб бўлмайди»
Испаниялик собиқ ҳакам Эдуардо Итурральде Гонсалес Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб учрашувининг 86-дақиқасида «қаймоқранглилар» яримҳимоячиси Эдуардо Кавамингани майдондан четлатилишини баҳолади.
Учрашувда Славко Винчич бош ҳакамлик қилган эди. Мазкур баҳс 4:3 ҳисобида «Бавария» ғалабаси билан якунланди.
«Йўқ, бундай даражада эмас... Аввалига у қоидани бузди, кейин эса тўпни ушлаб қолгани учун сариқ карточка олди. Каваминга бундай йўл тутмаслиги керак эди, бироқ бу даражадаги ўйинда бундай ҳолат учун сариқ карточка кўрсатиб бўлмайди. Бу ерда соғлом мантиқ ишга тушиши керак; бундай савияда жамоани бир киши кам бўлиб қолишига йўл қўймаслик лозим. Аминманки, кимдир: «У тўп билан бор-йўғи тўрт метр юрганди-ку», дейди. Бироқ Каваминга ҳам бундай қилмаслиги керак эди, бу ҳам ҳақиқат», — дея Итурральденинг сўзларини келтирмоқда AS нашри.
Эслатиб ўтамиз, Каваминга рақибга тўпни узоқ вақт бермасдан ушлаб тургани учун иккинчи сариқ карточкани олган эди.