Ўсмирларимиз медаллар жамғариш бўйича мутлақ пешқадам!
Амман шаҳри мезбонлик қилаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи куни татамига чиққан дзюдочиларимизнинг бари ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди.
photo: Dzyudo Uzbekistan
Амман шаҳри мезбонлик қилаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи куни татамига чиққан дзюдочиларимизнинг бари ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди.
Бугунги беллашув олдидан терма жамоамиз медаллар жамғариш бўйича мутлақ устунлик билан 1-ўринни эгаллаб турибди. Кадетларимиз 8 та вазндан 6 тасида чемпион бўлишди. Куннинг қолган икки олтин медали Қозоғистон ва Эрон терма жамоаларига насиб этди.
Бироздан сўнг бошланадиган иккинчи кун баҳсларида ҳам дзюдочиларимиздан сермахсуллик кутамиз.
Иброҳим Жалолов
Редактор