locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Слотнинг истефоси жамоа ва мухлислардаги норозилик сабаб амалга ошган

Арне Слотнинг «Ливерпул» бош мураббийи лавозимидан кетиши тафсилотлари маълум бўлди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Слотнинг истефоси жамоа ва мухлислардаги норозилик сабаб амалга ошган
photo: Google

The Athletic нашрининг маълум қилишича Арне Слотнинг «Ливерпул» бош мураббийи лавозимидан кетиши тафсилотлари маълум бўлди:

Истеъфо: Слотга бу ҳақда шанба куни эрталаб спорт директори Ричард Хьюз хабар берган. Қарор «оғир юрак» билан қабул қилингани айтилади.
Сабаб: Раҳбарият дастлаб мураббийни қўллаб-қувватлашини билдирган бўлса-да, мавсум якунидаги таҳлиллардан сўнг, жамоа ва мухлислардаги норозилик сабаб ўзгаришлар зарур деган хулосага келди.
Кутилмаган ҳолат: Слот истеъфони кутмаган эди. У шанба кунига қадар ҳам предсезон тайёргарлик, трансферлар ва футболчиларнинг режалари бўйича фаол иш олиб бораётганди.
Мураббийлар штаби: Слот «Фейеноорд»дан ёрдамчиси Этьенн Рейненни олиб келишга келишганди, аммо энди бу режалар амалга ошмайди. Штабдаги Сипке Хулсхофф, Йованни ван Бронкхорст ва Рубен Питерснинг кетиши кутилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг