Слот жамоасининг асосий камчилигини айтди
Бугун “Ливерпуль” ўз майдонида "Астон Вилла”га қарши ўйнайди.
ФОТО: Getty images
“Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот жамоасининг жорий мавсумдаги асосий камчилигини айтиб ўтди.
“МЮ” ва “Айнтрахт”га қарши ўйинда олдинла бораётган вақтимиз дарвозамиз томон деярли ҳужум бўлгани ўй.қ
Аввалги ўйинларда ҳам рақиблар унчалик кўп имконият яратмаган. Бизга ўтган мавсумдан кўра анча кам хавф туғдиришмоқда.
Шунинг учун муаммо ҳимояда деб ўйламайман. Асосий камчилик – яратилган имкониятлардан самарали фойдаланмасликда», – деди нидерландиялик мураббий матбуот анжуманида.
Маълумот ўрнида, бугун “Ливерпуль” ўз майдонида "Астон Вилла”га қарши ўйнайди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист